Жаҳон | 00:15 / 06.09.2020
12542
2 дақиқада ўқилади

Тихановская Россияни Беларусь суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди

Фото: Global Look Press

Барча мамлакатлар, жумладан Россия Беларусь суверенитетига ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим, деди мамлакат президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская.

"Мен барча мамлакатлар, жумладан Россия, қўшни мамлакатлар раҳбарларини халқимиз суверенитетини ҳурмат қилишга, мустақиллигимиз сотилмаслиги ва муҳокама қилинмаслигини англашга чақираман", - деди у YouTube орқали саволларга жавоб қайтараркан.

Россия Беларуснинг амалдаги ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганлиги борасидаги саволга Тихановская бунга салбий қарашини айтди.  

"Бизнинг халқларимиз дўстлар, биз Россия билан ҳеч қандай муносабатларимизни тўхтатмоқчи эмасмиз, аммо бизнинг ички ишларимизга аралашишга йўл қўйиб бўлмайди", - деди Тихановская.

У барча мамлакатлар вакиллари билан мулоқотга очиқ эканлигини билдирди.

"Мен билан кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Канада ва Европа раҳбарлари боғланди ва ҳеч ким билан мулоқотни рад этмадим. Барча қўнғироқ қилиб беларусь халқини қўллаб-қувватлашини айтди, биз ҳар қандай мамлакат вакиллари билан мулоқотга очиқмиз. Агар Россиядан қўнғироқ қилишса, албатта мулоқот қиламиз", - деди Тихановская.

Мавзуга оид