«Давергеодезкадастр» агентликка айлантирилади. Кадастр органлари энди ҳокимларга бўйсунмайди
Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтарилади. Барча кўчмас мулклар – ер участкалари, уларга бўлган ҳуқуқлар, бино ва иншоотлар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилмоқда.
Фармонга кўра Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ушбу Агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.
Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.
Барча кўчмас мулклар – ер участкалари, уларга бўлган ҳуқуқлар, бино ва иншоотлар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, халқ тилида БТИлар деб номланган корхоналар негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда. Эндиликда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади. Давлат фақат кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб, шартнома асосида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиладиган соҳалардан давлат аста-секин чиқиб кетади.
Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Унгача эса, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач, бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатиб борилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади.
Фармон билан бирга Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳудудий кадастр органлари энди ҳокимлар назоратидан чиқарилиб, вертикал тизим асосида юқори турувчи органга — Кадастр агентлигига тўлиқ бўйсунади.
- Ҳозирга қадар «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса «Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низом).
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Жамият | 18:44
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 18:43
-
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?
Спорт | 18:11
-
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди
Ўзбекистон | 18:00
Мавзуга оид

14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?

10:37 / 17.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

11:26 / 25.03.2025