Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон COVID-19га чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
Касаллик юқтириш ҳолатлари сони ўсишига қарамасдан, мамлакат ҳукумати иқтисодиётни қутқариш мақсадида илгари киритилган чекловларни бекор қилишда давом этмоқда.
Фото: Reuters
Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 4,2 млн кишига етди, деб хабар берди АР агентлиги.
Мамлакатда бир суткада 90 802 кишида касаллик аниқланган бўлиб, COVID-19га чалинганлар сони бўйича Ҳиндистон дунёда иккинчи ўринга кўтарилган.
Касаллик юқтиришлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди - 6,46 млн ҳолат. Бразилия 4,14 млн ҳолат билан учинчи ўринга тушган.
Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги суткада 1016 бемор вафот этган, жами вафот этганлар сони 71 687 нафарга етган.
Касаллик юқтириш ҳолатлари сони ўсишига қарамасдан, мамлакат ҳукумати иқтисодиётни қутқариш мақсадида илгари киритилган чекловларни бекор қилишда давом этмоқда. Хусусан, 7 сентябрдан беш ойлик танаффусдан сўнг Деҳлида метро фаолияти тикланди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026