Жаҳон | 21:55 / 07.09.2020
43432
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ раҳбари мамлакатларни янги пандемияларга тайёрланишга чақирди

Тедрос Аданом Гебрейесуснинг қайд этишича, кейинги йилларда кўплаб мамлакатлар пандемияга жавобнинг асоси бўлган соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор бермай келди.

Тедрос Аданом Гебрейесус / Фото: Picture-alliance

Касалликлар тарқалиши ва пандемиялар инсон ҳаётининг бир қисми ҳисобланади ва барча давлатлар буларга ҳозирги коронавирус пандемиясига нисбатан яхшироқ тайёрланган бўлиши керак, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.  

«Бу охирги пандемия эмас. Тарих бизни касалликлар тарқалиши ва пандемиялар ҳаётимизнинг бир қисми эканлигини ўргатмоқда», — деди Гебрейесус.

Унинг қайд этишича, кейинги йилларда кўплаб мамлакатлар пандемияга жавобнинг асоси бўлган соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор бермай келди.

«Кейинги пандемия келганида дунё унга бугунгига нисбатан яхшироқ даражада тайёрланган бўлиши керак», — деди ЖССТ раҳбари.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси бошланганидан буён дунё бўйича касаллик юқтирганлар сони 27 млн 374 мингдан ошган, 894,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзуга оид