Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқондаги Қиялисойда тозалаш ишлари бошланди
Фарғона | Kun.uz каналида «Қиялисойда вазият жиддий» сарлавҳали пост қўйилганди. Унда Қўқон шаҳридан ўтувчи Қиялисойда мутассадилар томонидан механик тозалаш ишлари олиб борилмагани, чиқинди ташланиши оқибатида сой саёзлашиб кетаётгани ва қаровсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида ёзилганди.
Маълум бўлишича, вилоят Сўх-Оқтепа Ирригация бошқармаси, Ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар биргаликда Қиялисойда механик тозалаш ва ободонлаштириш ишларини бошлаб юборган.
Сой қирғоқларидаги дарахтларнинг кераксиз шох-шаббалари кесилиб, техникалар ишлаши учун шароит яратилган.
Мутассадиларнинг айтишича, Қиялисойнинг Қўқон шаҳридан ўтган қисмида тўлиқ механик тозалаш ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
15:27 / 10.03.2026
Онанинг туши орқали очилган Қўқондаги қотиллик ишида ҳукм ўқилди
10:33 / 26.02.2026