Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:12 / 07.09.2020
7824
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда аксарият автобус йўналишлари ҳаракат таркибидаги транспорт воситалари тури ўзгартирилди
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддиларидан иборат мониторинг гуруҳлари томонидан доимий ўрганишлар давомида йўловчилар оқими мунтазам кузатиб борилмоқда.
Фото : KUN.UZ
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мазкур кузатишлар натижасидан келиб чиқиб бугун – 7 сентябрдан аксарият автобус йўналишларининг ҳаракат таркибидаги транспорт воситалари тури ўзгартирилди.
Хусусан:
- эрта тонгдан 5А – “Феруза мавзеси – Гулобод кўчаси” йўналишда қатновчи Isuzu ўрнига Saz LE 60.
- 60 – “Тошкент вокзали – Юнусобод-17 мавзе” йўналишдаги Mercedes-benz Isuzu русумли автобуслар ҳаракатлана бошлади.
- 67 – “Юнусобод 19-мавзе – халқаро аэропорт” йўналишида энди Saz LE 60 ўрнига Mercedes-benz.
- 83 – “Юнусобод-6 мавзеси – Экскаватор заводи” йўналишида эса Saz LE 60 эмас Mercedes-benz русумли автобуслар йўловчиларга хизмат қила бошлади.
- 198 – “7-шаҳар шифохонаси – Жисмоний тарбия институти” (Чирчиқ) йўналишида эса Isuzu ўрнини Saz LE 60 русумли ўрта сиғимли автобуслар эгаллади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026