Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ҳукумати хато ёки товламачилик туфайли бир неча миллиард доллар йўқотди
Ҳисоб қўмитасининг маълумот беришича, 2019 йилда хатолар ва товламачиликлар туфайли солиқ йўқотишлари 30 миллиард фунтни ташкил этган.
Фото: Suzanne Plunkett / Reuters
Буюк Британия ҳукумати тўловларни субсидиялаш дастури доирасидаги хато ёки товламачилик туфайли 3,5 миллиард фунт стерлинггача (4,6 миллиард доллар) маблағ йўқотди. Бу ҳақда мамлакат солиқ ва божхона тўловлари бошқармасига (HMRC) таяниб BBC News хабар бермоқда.
Коронавирус пандемияси боис март ойида таътилга чиқишга мажбур бўлган ходимлар маошининг 80 фоизини (ойига 2500 фунт стерлинггача) олган. Давлат маблағлари сарфланишини назорат қилиш қўмитасининг ҳисоб-китобига кўра, тўловларнинг 5дан 10 фоизигача қисми нотўғри тўланган. Дастур ҳукуматга 35,4 миллиард фунт стерлингга тушган.
«Биз ариза шакллантиришда хатога йўл қўйган иш берувчиларни қидирмаймиз, аммо улар ортиқча маблағни ўз ихтиёри билан қайтаришларини кутмоқдамиз», — деди HMRC бошлиғи Жеймс Харра.
Бошқармага саккиз мингдан ортиқ қўнғироқ бўлган, шубҳали тўловлар билан боғлиқ 27 мингта иш кўриб чиқилмоқда.
Бошқарма шунингдек, иш берувчисининг товламачилик қилганлиги борасида шубҳаси бўлган ходимларни ҳам бу ҳақда хабар беришга чақирмоқда. Ҳисоб қўмитасининг маълумот беришича, 2019 йилда хатолар ва товламачиликлар туфайли солиқ йўқотишлари 30 миллиард фунтни ташкил этган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026