Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликларга 14 сентябрдан олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш тақиқланади
Қоидабузарларга 100 фунт жарима солинади, такроран қоида бузилиши жарима миқдорининг ошишига олиб келади.
Буюк Британияда 14 сентябрдан олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тадбир ўтказиш тақиқланади.
"Би-би-си"нинг мамлакат ҳукуматига таяниб хабар қилишича, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Лондон ана шундай қарор қабул қилган.
Бино ичида ҳам, кўчада ҳам катта гуруҳ бўлиб тўпланиш қонун билан тақиқланади. Аммо бу талаб мактаб ва офислар ҳамда "хавфсиз тўйлар, аза ва спорт тадбирлари"га тааллуқли бўлмайди.
Қоидабузарларга 100 фунт жарима солинади, такроран қоида бузилиши жарима миқдорининг ошишига олиб келади.
Қайд этилишича, Буюк Британияда якшанба куни 8396та янги коронавирус ҳолатлари аниқланган.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 354 932та ҳолат қайд этилган, 41 675 нафар киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026