Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илғор тажриба маркази ташкил этади
Марказнинг ташкил этилиши республикада Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий этиш имконини беради.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари С.Умурзоқовнинг Малайзия бош вазирининг биринчи ўринбосари - халқаро савдо ва саноат вазири Муҳаммад Азмин Али билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашиш ва иқтисодиётга таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан бирга қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, инвестиция, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат маҳсулотлар етказиб берувчилари ва буюртмачилари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада оширишга бўлган қизиқишларини қайд этдилар. Савдо бўйича Қўшма савдо қўмитасининг йиғилишини ўтказиш мақсадида Малайзия Халқаро савдо ва саноат вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича келишувга эришилди. Қўмита йиғилиши доирасида икки мамлакатнинг кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик ва электротехника тармоқларининг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми ўтказилади.

Савдони рақамлаштириш соҳасида Малайзиянинг тажрибасини жалб қилиш истиқболлари таъкидланди - шу нуқтайи назардан, Consumption Union компаниясининг CU Rewards электрон савдо майдончаси маҳаллий экспортчиларга ўз маҳсулотларини Жанубий - Шарқий Осиёдаги истеъмолчиларга сотиш имконини берадиган самарали механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Малайзия ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) ва “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илғор тажриба Марказини ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. Марказнинг ташкил этилиши Республикада Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий этишга, шунингдек, ўзбек экспорт қилувчиларига Жанубий – Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига ҳамда ишлаб чиқарувчилар мазкур сертификатга эга бўлишлари мажбурий бўлган бошқа мамлакатларнинг бозорларига чиқиш имконини беради.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026