Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei компанияси Android ўрнини эгаллайдига ўз операцион тизимини намойиш этди
Harmony 2.0 Google компаниясининг Android мобил операцион тизимини ўрнини эгаллаш учун ишлаб чиқилган.
Фото: Huawei
Huawei компанияси Developer 2020 анжуманида ўзининг Harmony 2.0 деб номланувчи операцион тизимини намойиш этди. Компаниянинг истеъмолчилар бизнеси йўналиши раҳбари Ричард Юнинг маълум қилишича, очиқ кодли HarmonyOS мобил версияси 2020 йил охирида хитойлик ишлаб чиқарувчилар, сўнгра бошқалар учун чиқарилади.
Harmony 2.0 Google компаниясининг Android мобил операцион тизимини ўрнини эгаллаш учун ишлаб чиқилган, деди Ю.
Қайд этилишича, янги операцион тизимни ишлаб чиққанлар асосий эътиборни «ақлли» қурилмаларнинг бир-бири билан синхронлашишига қаратишган. Harmony 2.0 ёрдамида бир нечта ана шундай қурилмани бирлаштириш ва уларнинг барчасини бир хил тезликда бошқариш мумкин. Масалан, ўқитувчи телефондаги иловани планшет ва телевизорга чиқариши мумкин: ўқувчилар машқларни планшетда бажаришлари, ўқитувчи эса жараённи телевизор орқали кузатиб, уларга телефонидан топшириқлар жўнатиши мумкин бўлади.
Юнинг сўзларига кўра, компания Хитой ва хориж компаниялари ушбу операцион тизим учун оммабоп иловалар ишлаб чиқа олишларига имконият яратишга ҳаракат қилган.
2019 йил май ойида АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясини миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблаб қора рўйхатга киритганди. Америка компанияларига Huawei’га юқори технология маҳсулотларини сотиш тақиқланган. Шундан сўнг Google (Android эгаси) Huawei билан ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
19:00 / 13.11.2025
Huawei Пекинда инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича 6-форумни ўтказди
16:49 / 20.04.2025