Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
2020 йилнинг 9 сентябрь куни соат тахминан 18:30да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Lacetti русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Lacetti русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Kia русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Бирламчи маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган Lacetti автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойида вафот этган, қолган 3 нафар йўловчи тиббий муассасасига ётқизилган, иккинчи Lacetti русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган Kia юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.


Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
18:01 / 04.03.2026
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026