Коронавирус: Дунё бўйлаб қурбонлар сони 900 мингдан ошди
Коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича рейтингнинг биринчи ўринида АҚШ жойлашган. Кейинги ўринларни Бразилия, Ҳиндистон ва Мексика банд этган.
Дунёда шу вақтгача Covid-19 туфайли вафот этганлар сони 900 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети сайтидаги маълумотларда келтирилган.
Университет маълумотларига кўра, 10 сентябрь ҳолатига кўра коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 27 миллион 695 минг 130тани ташкил этмоқда. Шундан 18 миллион 606 минг 83 бемор тузалган.
Сайтда касалликка чалиниш ҳолатларининг аксар қисми АҚШ (6 358 247 ҳолат), Ҳиндистон (4 370 128 ҳолат) ва Бразилия (4 162 073 ҳолат) ҳиссасига тўғри келиши кўрсатилган. Россия тўртинчи ўринда жойлашган - сўнгги бир кунда 5218 кишида касаллик аниқланди ва жами ҳолатлар сони 1 миллиондан ошди (1 037 526). Кейинги ўринларда Перу (696 190), Колумбия (679 513), Мексика (647 507), Жанубий Африка Республикаси (642 431), Испания (543 379) ва Аргентина (512 293) бормоқда.
Ўлим ҳолатлари бўйича ҳам АҚШ етакчи - 195 минг 239 киши коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этган. Кейинги ўринларда Бразилия (128 653), Ҳиндистон (75 091), Мексика (69 095), Буюк Британия (41 594), Италия (35 577), Франция (30 794), Перу (30 236), Испания (29 628) ва Эрон (22 669) жойлашган.
10 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда расмий статистикага кўра 45 минг 160 кишида касаллик аниқланган, шундан 42 минг 212 киши тузалиб чиққан, 368 киши вафот этган. 9 сентябрь куни Ўзбекистон жаҳон рейтингида Қирғизистондан ўтиб кетди - қўшни мамлакатда шу вақтгача жами 44 минг 684 ҳолат аниқланган, лекин бу давлатда ўлимлар сони кўпроқ қайд этилган - 1061. Марказий Осиё минтақасида бу борада Қозоғистон етакчи - 106 минг 584 ҳолат ва 1634 ўлим. Касалланишнинг илк ҳолатлари 30 апрель куни тасдиқланган Тожикистонда эса 8899та касалланиш ҳолати қайд этилиб, 71 ўлим ҳақида эълон қилинган. Туркманистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023