Сурхондарёда 20 ёшли йигит содир этган ЙТҲ оқибатида тенгдоши вафот этди
ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 03:15ларда, Сурхондарё вилояти Денов тумани “Боғи-Эрам” маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий ички йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.Б. “Нексия” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.
Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси, 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024