Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида «Насаф» тезюрар поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади
Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.
11 сентябрдан Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида 4/3 сонли "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади.
Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкинлиги айтилади.
Таъкидланишича, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026