Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Буюк Британияни судга беришни ўйламоқда
9 сентябрь куни Буюк Британия ҳукумати январь ойида қабул қилинган ЕИдан чиқиш тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этганди.
Евроиттифоқ Лондоннинг Брекзит тўғрисидаги келишувга бир томонлама тартибда тузатиш киритиш режаси сабабли Буюк Британияга қарши ҳуқуқий амалиёт қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди AFP агентлиги.
Буюк Британиянинг режаси Шимолий Ирландия тўғрисидаги протокол "мавжуд бандларининг очиқчасига бузилишидир" дейилади ЕИ мамлакатлари учун чиқарилган экспертлар хулосасида.
Ҳужжатда қайд этилишича, Евроиттифоқ бунга жавоб сифатида Буюк Британияни жарима тўлаши учун Европа судига бериши мумкин.
9 сентябрь куни Буюк Британия ҳукумати январь ойида қабул қилинган ЕИдан чиқиш тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага кўра, йил охирида ўтиш даври тугаганидан кейин ҳам Шимолий Ирландияга Британия ички бозорига "чекловларсиз кириш" имконияти берилади.
Евроиттифоқ ва Буюк Британиянинг Брекзитдан кейинги муносабатлар бўйича музокаралари август ўрталарида қайтадан бошланди. ЕИ делегацияси раҳбари Мишель Барнье 19 август куни ўзгаришлар "келишув билан ҳам, келишувсиз ҳам" бўлишини, корхоналар ҳам, фуқаролар ҳам ўзгаришларга тайёрланиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026