Жаҳон | 07:54 / 11.09.2020
4582
1 дақиқада ўқилади

Иорданиядаги ҳарбий базада кучли портлашлар содир бўлди

Иордания армиясининг Аз-Зарқа шаҳри яқинида жойлашган базасида бир нечта кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда араб ОАВ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш фуқаролик объектларидан олисда жойлашган ҳарбий объектда юз берган. Хавфсизлик хизматидаги манбанинг маҳаллий нашрга хабар беришича, портлашлар Иордания қуролли кучларининг артиллерия базасидаги ўқ-дори омборида юз берган. Ҳозирда воқеа жойида ёнғинни ўчириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 3 киши яраланган. Иорданиялик ҳарбийлар ҳозирча портлаш юз берганини расман тасдиқлашмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид