Жаҳон | 15:37 / 11.09.2020
10359
1 дақиқада ўқилади

МДҲдаги етти мамлакат ҳаво ҳужумига қарши бирлашган мудофаа тизимининг жанговар тайёргарлигини текширади

Машғулотларда Россия, Арманистон, Беларусь, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирок этади.

Фото: Facebook / © turchynov

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо етти мамлакат жума куни бошланган машғулотлар доирасида ҳаво ҳужумига қарши бирлашган мудофаа тизимининг жанговар тайёргарлигини текширади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.

Машғулотларда Россия, Арманистон, Беларусь, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирок этади. Бирлашган муудофаа тизими Москвадаги бошқарув марказидан бошқарилади. 

Хабарда айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг чегарани бузиб ўтган ҳаво кемаларига, олиб қочилган самолётларга нисбатан амалга оширадиган ҳаракати ҳамда ҳалокатга учраган ҳаво кемалари экипажларига ёрдам бериш бўйича машғулотлар ўтказилади.

Машғулотларга етти мамлакатдаги 130дан ортиқ қўмондонлик пунктлари ва 60дан ортиқ самолёт жалб этилган. Машғулотларда жумладан, Су-27е МиГ-29, МиГ-31 ва Як-130 қирувчи самолётлари, Су-24 ва Су-34 бомбардимончилари, Су-25 штурмчилари, Ту-22 ва Ту-160 оғир бомбардимончи самолётлари қатнашмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид