Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши яна тезлашмоқда. Бир кунда 750га яқин бемор аниқланди
Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши кескин тезлашгани кузатилмоқда: 10 сентябрь куни кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича учинчи энг юқори натижа қайд этилди – бир кунда 749 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди.
Кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичлар август ойи бошида қайд этилган: 1 августда 774 киши, 2 августда 770 киши коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Эндиликда жами ҳолатлар 45 679тани ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 343 киши тузалгани, 7 киши вафот этганини хабар қилди. Жами тузалганлар 42 555 нафар, қурбонлар 373 киши экани айтилмоқда.
Янги ҳолатлар (+749)
Касалланиш даражаси айниқса Тошкент шаҳрида сезиларли кўпайган: 9 сентябрь куни бутун мамлакат миқёсида 512та ҳолат аниқланган бўлса, 10 сентябрда биргина пойтахтнинг ўзида 510 кишида COVID-19 қайд этилди.
- Тошкент шаҳри – 510
- Тошкент вилояти – 186
- Самарқанд вилояти – 16
- Наманган вилояти – 9
- Андижон вилояти – 9
- Хоразм вилояти – 8
- Бухоро вилояти – 5
- Сурхондарё вилояти – 5
- Қорақалпоғистон Республикаси – 1
Тузалганлар (+343)
Даволаниш кўрсаткичи бир фоизга пасайиб, 93 фоизга тушди. Расмий статистикага асосан, жами тузалганлар – 42 555 нафар.
- Тошкент шаҳри – 206
- Тошкент вилояти – 98
- Самарқанд вилояти – 11
- Наманган вилояти – 10
- Бухоро вилояти – 5
- Сурхондарё вилояти – 5
- Андижон вилояти – 4
- Қашқадарё вилояти – 3
- Қорақалпоғистон Республикаси – 1
Ўлим ҳолатлари (+7)
Вазирлик 10 сентябрь куни 7та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Ҳукумат коронавирус қурбонларини жами 373 нафар деб кўрсатмоқда.
- Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл)
- Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак)
- Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак)
- Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак)
- Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл)
- Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл)
- Оҳангарон туманида яшаган 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл)
Даволанаётганлар сони 2 751 нафарга кўтарилди. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023