Жаҳон | 19:30 / 12.09.2020
4374
1 дақиқада ўқилади

AstraZeneca коронавирусга қарши вакцина синовларини давом эттиришни бошлади

6 сентябрда вакцина устида борасида мустақил тадқиқот ўтказиш зарурати туфайли унинг бутун дунё бўйлаб синовлари тўхтатилганди.

Фото: Lisa Maree Williams / Getty Images

AstraZeneca фармацевтика компанияси ва Оксфорд университети коронавирусга қарши вакцина синовларини давом эттиришни бошлади.  

 "Коронавирусга қарши AZD1222 вакцинаси синовлари дори воситалари ва тиббий буюмларни назорат қилиш бошқармасининг (MHRA) синовларни давом эттириш хавфсиз эканлиги тўғрисидаги хулосасидан сўнг қайтадан бошланди", - дейилади компания баёнотида.

 6 сентябрда вакцина устида мустақил тадқиқот ўтказиш зарурати туфайли унинг бутун дунё бўйлаб синовлари тўхтатилганди. Вакцинани текширган мустақил комиссия синовларни давом эттириш мумкин деган хулоса берди.

Аввалроқ вакцинанинг Британиядаги синовлари вақтида синалувчилардан бирида тушунарсиз касаллик аниқланганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид