Жаҳон | 18:26 / 13.09.2020
7743
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирус ҳақидаги расмий ҳисоботлар Трампнинг сўзларига мос тарзда ўзгартирилган - CNN

АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг коронавирус ҳақидаги ҳисоботларини АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу инфекция ҳақидаги сўзларига зид бўлмайдиган қилиб қайта тўғрилаган. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар берди.  

Фото: Getty Images

CNN маълумотларига кўра, марказларнинг ҳар ҳафталик ҳисоботлари соғлиқни сақлаш вазирлигига тушган дастлабки кўринишда эълон қилинмай, балки Трамп сўзларига мос келадиган ҳолда таҳрирланган. 

Бироқ телекомпания бунга аниқ мисоллар ва бундай тузатишлар қачон киритилгани ҳақида маълумот келтирмаган.

Материалда таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги хатти-ҳаракатлари “коронавируснинг хавфлилик даражасини пасайтиришга уринган” Трамп маъмурияти сиёсатига мос келади.  

CNN манбалари маълумотларига кўра, АҚШ маъмурияти вакиллари Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари АҚШ президенти манфаатларига зид равишда ҳаракат қилган бўлиши мумкинлиги ва шу сабабли уларнинг ҳисоботларини таҳрирлаш лозим деб ўйлашган. 

Мавзуга оид