Ўзбекистон | 08:05 / 13.09.2020
30569
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда даволанишда бўлган беморлар сони 3 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 578та янги ҳолат қайд этилди, 488 нафар бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

Янги ҳолатлар (+578)
Кун давомида республиканинг 10 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланган ва жами ҳолатлар сони 46 минг 850тага етган.

  • Тошкент шаҳрида 297 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 162 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 53 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 21 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 20 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 8 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 7 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+488)
Кун давомида республиканинг 9 ҳудудида жами 488 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 43 минг 511 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 275 нафар;
  • Тошкент вилоятида 156 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 21 нафар;
  • Наманган вилоятида 9 нафар;
  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Хоразм вилоятида 2 нафар бемор тузалди. 

Ўлим ҳолатлари (+6)
Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 386тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 69 ёшли В.Т. (эркак);
  • Паркент туманида яшаган 65 ёшли М.Н. (аёл);
  • Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл);
  • Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл);
  • Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. (эркак);
  • Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 953 нафар бемор даволанмоқда, улардан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид