Ўзбекистон | 00:20 / 14.09.2020
34306
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Даволанаётган беморлар сони 3 мингдан ортди, Самарқандда яна 50дан ортиқ кишида вирус чиқди

13 сентябрь куни Ўзбекистонда 573 кишида коронавирус аниқланиб, 491 бемор соғайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 47 423та, тузалганлар 44 002 нафар, қурбонлар эса 392 нафарни ташкил этмоқда. 13 сентябрь куни 6 киши вафот этгани хабар қилинди. 

Янги ҳолатлар (+573)

Энг кўп ҳолатлар одатдагидек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келган. Аммо Самарқанд вилоятида охирги уч кундан буён ўртача 50 кишида вирус аниқланяпти: шаҳарда 11 сентябрда 47та, 12 сентябрда 53та, 13 сентябрда эса 51та ҳолат қайд этилди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кейин COVID-19 энг кўп аниқланаётган ҳудуд Самарқанд вилояти бўлиб турибди.

  • Тошкент шаҳри – 342
  • Тошкент вилояти – 143
  • Самарқанд вилояти – 51
  • Андижон вилояти – 17
  • Наманган вилояти – 9
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 8
  • Қашқадарё вилояти – 3

Тузалганлар (+491)

Тузалиб чиққанлар жами сони 44 мингдан ошди.

  • Тошкент шаҳри – 317
  • Тошкент вилояти – 128
  • Самарқанд вилояти – 20
  • Наманган вилояти – 11
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 6
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Андижон вилояти – 2
  • Фарғона вилояти – 2

Ўлим ҳолатлари (+6)

Вазирлик 13 сентябрь куни 6та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикага кўра, қурбонлар – 392 нафар.

  • Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак)
  • Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. (эркак)
  • Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. (аёл)

Даволанаётган беморлар сони 3 мингдан ошиб, 3029 нафарга етди. Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид