Технология | 21:43 / 14.09.2020
4842
1 дақиқада ўқилади

NVIDIA мобил процессорлар ишлаб чиқарувчи компанияни 40 млрд долларга сотиб олади

Видеокарталар ишлаб чиқарувчи NVIDIA компанияси мобил қурилмалар учун процессорлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ARM компаниясини сотиб олишини эълон қилди. Харид қиймати 40 млрд долларни ташкил қилади.    

Фото: Reuters

Хабарда таъкидланишича, ARM’нинг бош офиси Британияда қолади. Компания NVIDIA’нинг бир қисмига айланса-да, унинг ишлаш модели ўзгармайди. Харид бўйича битим 1,5 йил ичида ёпилиши кутилмоқда. NVIDIA ушбу харид ҳисобига сунъий онгни ўрганиш бўйича тадқиқотларини ривожлантирмоқчи. Компания бу мақсадда махсус марказ қуради.

ARM 1990 йилда ташкил этилган британ компанияси бўлиб, у мобил қурилмалар учун процессорлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания маҳсулотлари Android ва iOS операцион тузилмаларида ишловчи планшетлар ва смартфонларда қўлланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид