Жамият | 12:50 / 14.09.2020
7761
4 дақиқада ўқилади

Қизимнинг кўзларига қарашга қўрқаман, ўғлимсиз қандай яшайман?!. Оққонга чалинган беморлар кўмакка муҳтож

Имконингиз бўлса, кимгадир саховат кўрсатиш истаги туғилса, пойтахтдаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига ташриф буюринг. Дарвозанинг ёнидаёқ умид билан ўтирадиган, ҳатто шу ернинг ўзида узала тушиб ётадиган оталарга кўзингиз тушади. Улар ичкаридан чиқадиган ҳар бир хабарга маҳтал бўлишади, олиб келиниши шарт бўлган дорилар рўйхатини олиб, юзларига ташвиш югуради. Жуда қийин уларга...

Аввал отамдан, кейин укамдан айрилдим. Энди эса ўғлим бу дардга чалинди...

– Самарқанднинг Нуробод туманиданман. 13 ёшли ўғлим Жавлонбек Толибоев ўткир лимфобласт лейкоз касаллигига, яъни оққонга чалинган. Ҳар бир босқичда даволаниш қишлоқчасига айтганда бир сурув қўй дегани экан, – дейди ерга қараб Жавлонбекнинг дадаси Акмалжон Каримов.

Негадир касаллик ҳам ишинг юришмай турганда, бошқа ташвишлар билан ўралашиб юрганингда ёпишадими дейман. Қисқа вақт ичида отамдан айрилдим, бир укам буйрак касаллигидан нобуд бўлди. Яна бири Қозоғистонда ишлайман, деб майиб бўлиб келди. Уларнинг дардини аритаман дегунимизча ўғлим бу касалликка чалиниб ўтирибди.

Пойтахтда, шифохона остонасида бир кун яшаган одам мени тушунади. Бор будимни сотиб бўлганман. Яна нимамдир бўлса, аямасдим... Лекин чиндан ҳам буткул тушкунликка тушиб қолганимдан саховатли инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим, – сўзларига якун ясади ота.

Жавлонбек Толибоевга оид маълумотлар:

Uzcard (Click, Payme): 8600 0417 4655 2281 (Агробанк, отаси Акмал Каримов номида)

Ҳумо: 9860 0201 3183 2345 (отаси Акмал Каримов номида)

Сбербанк+Виза: 4276 5500 4324 9419 (тоғаси Фарҳод Имомов номида)

Телефон рақами: +998935378201 (тоғаси)

Қизимнинг кўзларига қарашга қўрқаман...

– Хоразмдан келганмиз, 6 ёшли қизим Шаҳзода Норметова оққон касаллиги чалиниб қолгани туфайли шу шифохонадамиз. Қиз отага қай даражада меҳрибон бўлишини қизи бор оталар билишади. Бечора қизгинам ҳали ўзи гўдак бўлишига ва оғир касалликка чалинганига қарамай онамдек меҳрибон, – йиғлайди Шаҳзоданинг отаси Дилшод Юсупов.

Қизимнинг мунгли нигоҳларини кузатаман ва дунёларга сиғмай кетаман. Усиз ҳаётимни бир кун ҳам тасаввур қила олмайман. Қўрқаман...

Шаҳзода Норметовага оид маълумотлар:

Uzcard (Click, Payme): 8600 0417 6659 8628 (Агробанк, отаси Дилшод Юсупов номида)

Ҳумо: 9860 0201 1005 7559 (отаси Дилшод Юсупов номида)

Виза: 4097 8211 0070 8622 (отаси Дилшод Юсупов номида)

Сбербанк: 5469 6000 3985 0078 (амакиси Дилмурод Юсупов номида)

Телефон рақами: +998 90 3227446 (отаси)

Ўғлим соғайиб кетса бас

– Андижонликмиз, 2,5 яшар ўғлим Муҳаммадумар Ўктамов ҳам шу даврадагилар каби оққон касаллигига чалиниб қолган. Бу шундай бир синов эканки, ҳар қандай оиланинг қаддини букиб ташларкан. Болам сўлиб бораётганини кўриб, пана-пастқамга ўтиб эзилиб-эзилиб йиғлайман, – дейди Шоядбек Қодиров.

Боламсиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Ўтган тўрт ой мобайнида ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Агар дунёнинг бойлиги қўлимда бўлганида ҳеч иккиланмай мана шу маскандаги болажонлар учун сарфлаган бўлардим. Лекин қўлим қисқалигидан ўзимнинг боламни ҳам таъминлай олмаяпман. Ўзбекистонда, хорижда саховатли инсонлар жуда кўп, шу ерда ҳам ҳолимиздан хабар олиб туришади. Улардан ёрдам сўрайман ва умримнинг охиригача дуода бўламан, – сўзларини якунлади сўнгги беморимизнинг отаси.

Муҳаммадумар Ўктамовга маълумотлар: 

Uzcard (Click, Payme): 8600 0417 7643 4244 (Агробанк, отаси Шоядбек Қодиров номида)

Виза: 4097 8211 0070 7814 (отаси Шоядбек Қодиров номида)

Сбербанк: 5469 6000 3985 0078 (амакиси Саидкамол Жўрахонов номида)

Пайнет учун: +998914869101 

Телефон рақами: +998 91486 9101 (отаси)

Азиз юртдошлар! Бугун ҳам эътиборингизга кўмакка муҳтож уч оила ҳақида ҳикоя қилдик. Умид қиламизки дуоларингизда уларни эслайсиз. Савобни саховат орқали кўпайтиришни мақсад қилганлар бугун яхши имкониятга эгалар.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид