Жамият | 18:23 / 14.09.2020
4514
2 дақиқада ўқилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Ипак Йўли» банкига 20 миллион доллар ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) «Ипак Йўли» банкини 20 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришни маъқуллади, шундан 15 миллион АҚШ доллари кредит линияси шаклида ва 5 миллион АҚШ доллари савдони молиялаштириш учун ажратилади. Кредит линияси АҚШ долларида ҳам, ўзбек сўмида ҳам маблағ олиш имкониятини беради.

ЕТТБнинг амалдаги хусусий секторни қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги молиялаштириши банкнинг ўз фаолиятини кенгайтиришга ва маҳаллий тадбиркорларга молиявий оммабобликни кенгайтириш имконини беради. Ажратилган маблағлар банк мижозларини микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиялаштиришга, кичик корхоналарни молиявий рағбатлантиришга, шунингдек, уларнинг келгусидаги фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.

ЕТТБ билан ҳамкорлик 2018 йилдан бошланган бўлиб, унинг доирасида микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш, GEFF (Яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури) доирасида «яшил» лойиҳаларни ривожлантириш, шунингдек, савдони молиялаштириш дастури учун кредит линиялари ажратилган.

1990 йилда ташкил этилган «Ипак Йўли» АИТБ, Ўзбекистондаги универсал тижорат банки бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда чакана мижозларга кенг турдаги хизматларни тақдим этади. 2020 йил 1 cентябрь ҳолатига кўра банкнинг умумий активлари 6,7 трлн сўмни ташкил этмоқда.

«Ипак Йўли» АИТБ Матбуот хизмати

Мавзуга оид