Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 48 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 197 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 48 минг 192тага етгани, айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони (актив кейс) 3 266 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берди.
«Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл) коронавирус оқибатида вафот этган ва Ўзбекистонда шу вақтгача расмий статистикада қайд этилган қурбонлар сони 400тага етган.
Шу вақтгача 44 минг 526 бемор коронавирусдан соғайган (92 фоиз).
Ҳозирда Ўзбекистонда 3 266 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023