Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тавсияларга амал қилмасак, махсус комиссия карантинни кучайтиришга мажбур бўлади» – Отабеков 15 октябрдан карантин қайтиши эҳтимоли ҳақида
Касаллик тарқалиши авж олса Ўзбекистонда ҳам карантин чоралари қайтарилиши истисно этилмайди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши кутилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган. Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётгани сир эмас.
Бир нарсани унутмаслик керакки, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг хатти-ҳаракатларимизга боғлиқ. Агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсимас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз», деди у АОКАда ўтказилган брифингда.
Шунингдек, у қўшни давлатлар билан чегара қачон очилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.
«Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда», деди штаб аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда март ойида жорий этилган қатъий карантин май ойига келиб юмшатилган, аммо июль ойи бошида кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ошиб кетгач, 10 июлдан карантин қайтарилганди. Махсус комиссия 15 августдан карантин чораларини юмшата бошлади ва сентябрь ойида асосий чекловлар бекор қилинди.
Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунига 600га яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 48 мингдан ошган, шу вақтгача 44,5 мингдан ортиқ киши соғайиб чиққан, 400 бемор вафот этган, айни вақтда 3 266 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
08:35 / 13.05.2026
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
19:09 / 11.05.2026