Трамп сайловолди намойишларида коронавирус юқтириб олишдан қўрқмаслигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди намойишларида коронавирус юқтириб олишдан умуман қўрқмаслигини айтди. АҚШ етакчиси бу ҳақда Las Vegas Review-Journal нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, у намойишлар вақтида одамлардан етарлича узоқда жойлашган минбарлардан туриб гапиргани учун хавотирланмайди. “Ростини айтсам, ҳозир сиз менга қанчалик яқинроқ эканлигингиздан хавотирланмоқдаман”, деб киноя қилган Трамп у билан суҳбат олиб борган аёл журналистга. Журналист бунга жавобан коронавирусга таҳлил топширгани ва унинг жавоби манфий чиққанини айтган. АҚШ президенти эса “энди 100 фоизга ўзини яхши ҳис қилаётгани” билан жавоб қайтарган.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари АҚШда ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши вакцина самарадорлиги исботланса, у билан эмланишга тайёрлигини маълум қилган. “Эмланган бўлардим. Менда бу билан ҳеч қандай муаммо юзага келмасди”, деб айтган Трамп.
АҚШда айни вақтда ноябрда ўтадиган президент сайловларига тайёргарлик пандемия шароитида ўтмоқда. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 6,52 млндан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 194 мингдан кўпроғи вафот этган.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023