АҚШ Хитойга ЖСТдаги баҳсни ютқазди. Трамп ЖСТга қарши чора кўриш билан таҳдид қилди
АҚШда президент Дональд Трамп ташаббуси билан 2018 ва 2019 йилларда Хитой товарларига бож тўловларининг оширилгани Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид келади. Бундай фикрга ЖСТнинг ҳакамлик суди келди.
Хитой 2018 йилда ўз товарларининг АҚШга етказилишига бож тўловлари кескин оширилгани юзасидан ЖСТ ҳакамлик судига арз қилган.
“Ушбу чоралар 1994 йилда тузилган тарифлар ва савдо бўйича бош келишувнинг бир қатор моддаларига тўғри келмайди”, деб таъкидланган ҳакамлик суди чиқарган қарорда.
Ҳакамларнинг фикрича, АҚШ кўрган чоралари бу келишувга мувофиқ оқилона бўлганини кўрсата олмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ЖСТнинг бу қарорига изоҳ бериб, халқаро ташкилотга қарши чоралар кўриш билан таҳдид қилган.
“Биз ЖСТни нимадир қилишимиз керак, чунки у Хитойга сувдан қуруқ чиқишга имкон бермоқда”, деб айтган Трамп.
У, шунингдек, ЖСТга ишонмаслигини таъкидлаб ўтган. “Очиқчасига айтишим мумкин, мен ЖСТнинг катта мухлисимасман”, деб айтган Оқ уй раҳбари.
АҚШ 2018 йилда Хитой товарларига бож тўловларининг кескин ошириши заруратини етарлича даражада асослай олмаган. Гап 234 млрд долларлик товарлар ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
20:39 / 13.11.2024