Европа коинот агентлиги Ерни астероидлардан ҳимоялаш учун 129 миллион евро ажратди
Европа коинот агентлиги (ESA) Германиянинг сунъий йўлдошларга ихтисослашган OHB компанияси бошчилигидаги консорциум билан HERA қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича 129,4 млн долларлик битимни имзолади. Қурилма Ерни унга хавф солувчи астероидлардан ҳимоялаш учун мўлжалланган.
Битим доирасида OHB ESA’га аъзо 17 та давлат компанияларидан иборат гуруҳ ишланмаларига раҳбарлик қилади. HERA’нинг фазога учирилиши 2024 йил октябрига белгиланган.
У NASA агентлигининг DART зонди миссиясининг бир қисми ҳисобланади. Зондни 2021 йил октябрда Didymos ва Dimorphos қўш астероидига жўнатиш режалаштирилган. Зонд астероидлардан кичиги – Dimorphos’га урилиб, уни Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган йўналишдан оғдириши керак. Зонднинг астероид билан тўқнашуви 2022 йил сентябрига белгиланган.
HERA эса 2026 йилда астероидга яқинлашиб, АҚШ зондининг унга берган зарбасини ва унинг орбитадан қанчалик оғганини 6 ой давомида ўрганади.
160 метр диаметрга эга Dimorphos Ер билан тўқнашгудек бўлса, бутун бир шаҳарни йўқ қилиши мумкин. У ўзидан йирикроқ Didimos астероиди атрофида айланади.
Мавзуга оид
00:35 / 08.10.2024
ESA 2022 йилда йўналиши ўзгартирилган астероидга ўз миссиясини учирди
20:47 / 03.10.2024
Олимлар Ерда динозаврларнинг қирилишига олиб келган астероид ёлғиз бўлмаганини аниқлади
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
12:18 / 05.09.2024