Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон хавфсизлик кучлари 30га яқин «Толибон» жангариларини йўқ қилди
Афғонистон хавфсизлик кучларининг 20 нафар аскари ҳалок бўлган, 15 нафар ҳарбий жароҳатланган
Афғонистон хавфсизлик кучлари Нангарҳор вилоятида юз берган тўқнашувлар давомида “Толибон” ҳаракатининг 30га яқин жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти вакили Отатулла Хўғонийга таяниб 1 TV телеканали хабар берди.
Унинг маълумот беришича, ўтган тунда жангарилар Ҳисорак ва Шерзод туманларида хавфсизлик кучларининг бир нечта пунктларига ҳужум қилган. Ҳукумат кучларининг жавоб қайтариши натижасида 29 нафар жангари ўлдирилган. Яна 20 нафарга яқин толиб яралангани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Афғонистон хавфсизлик кучларининг 20 нафар аскари ҳалок бўлган, 15 нафар ҳарбий жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик музокаралари бошланганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026