Трамп АҚШда коронавирусга қарши оммавий эмлаш октябрдан бошланиши мумкинлигини айтди
Дональд Трампнинг аниқлик киритишича, "бу октябрь ўрталарида, эҳтимол сал кейинроқ" бошланади.
АҚШда аҳоли ўртасида COVID-19 коронавирусига қарши вакцинани кенг равишда тарқатиш октябрда бошланади, 2020 йил охирида 100 миллион доза вакцина тайёр бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
"Биз вакцинани бутунлай хавфсиз ва самарали тарзда етказиш ва тақсимлаш йўлидамиз. Ўйлашимизча, буни октябрда бошлашимиз мумкин", - деди Трамп.
Унинг аниқлик киритишича, "бу октябрь ўрталарида, эҳтимол сал кейинроқ" бошланади.
У вакцина озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) томонидан маъқулланиши билан АҚШ миллионлаб доза вакцина ишлаб чиқаришни бошлашини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, мамлакатда 2020 йил охирига келиб камида 100 миллион доза коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлади.
Шу билан бирга АҚШ соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари коронавирусга қарши вакцина аҳоли учун қачон тайёр бўлиши борасида бошқача фикрда, деб ёзади Bloomberg.
"Вакцина Америка жамоатчилиги учун қачон тайёр бўлишини сўрайдиган бўлсангиз, биз 2021 йилнинг иккинчи чораги охири, учинчи чорагини якуний муддат сифатида кўрмоқдамиз", - деган касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази (CDC) директори Роберт Редфилд.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024