Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли даромадларининг камтарона ўсиши истеъмол харажатларининг паст даражада ўсишига олиб келади - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари натижасида аҳоли даромадлари ўсиш суръатларининг вақтинчалик секинлашиши ҳам кузатилди. Энг салбий оқибатлар асосан бир қатор хусусий сектор корхоналарининг фаолиятида сезилган бўлиб, бу ўз навбатида ходимлар сони ва уларнинг маошларининг бевосита камайишига олиб келди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шарҳида айтилишича, жорий йилнинг 1-ярим йиллик якунларига кўра, аҳоли умумий даромадларининг ўсиши 1,5 фоизни ташкил этди (2019 йилнинг шу даври учун 7,2 фоиз). Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг сарф-харажатлари таркибига таъсир кўрсатади ва аҳолида харидларга нисбатан эҳтиёткорона ёндашувни юзага келтиради.
Шунингдек, карантин чораларининг сақлаб қолиниши озиқ-овқат ва муҳим турдаги ноозиқ-овқат товарларга бўлган аҳоли талабининг ошишига таъсир кўрсатади, бу эса инфляцион кутилмалар канали орқали нархларга нисбатан муайян босимни вужудга келтиради.
Шундан келиб чиқиб, аҳоли даромадларининг камтарона ўсиши истеъмол харажатларининг паст даражада ўсишига олиб келади ва карантин тадбирларини жорий этиш даврида кузатилганидек, бирламчи эҳтиёж товарларига юқори босимни вужудга келтиради.
Бундан ташқари, яқин келажакда пандемия оқибатларининг сақланиб қолиши, айниқса аҳоли даромадларининг ҳозирги ўсишида эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши аҳолининг харид қилиш хусусиятига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас, дейилади шарҳда.
Мавзуга оид
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026