Ўзбекистон | 18:10 / 18.09.2020
25048
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 50 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 492та янги касалланиш ҳолати аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 50 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Янги ҳолатлар (+492)
Кун давомида республиканинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 50 минг 253тага етган.

  • Тошкент шаҳрида 385 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 33 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 21 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 14 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 12 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 11 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 10 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат.

Тузалганлар (+435)
Кун давомида республиканинг 7 ҳудудида 435 бемор касалликдан тузалди ва шу вақтгача коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 46 минг 527 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 253 нафар;
  • Тошкент вилоятида 84 нафар;
  • Наманган вилоятида 51 нафар;
  • Бухоро вилоятида 23 нафар;
  • Андижон вилоятида 13 нафар;
  • Навоий вилоятида 7 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Ўлим ҳолатлари (+4)

Кун давомида Тошкент вилоятида 2, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент шаҳрида 1 ўлим ҳолати қайд этилди ва шу вақтгача вазирликнинг расмий статистикасида тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони 419тага етди.

  • Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл);
  • Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак);
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак);
  • Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 3 307 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид