Ўзбекистон | 23:52 / 19.09.2020
45909
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус Ўзбекистонда: Тузалганлар сони касалланганлардан кўп бўлди

19 сентябрь куни Ўзбекистонда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди, 626 нафар бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 992 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 87таси Тошкент вилоятида, 33таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 351 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 294 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Мавзуга оид