Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раислари фуқароларни пахтага чиқишга мажбурламаслик ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистондаги маҳалла раислари ва МФЙ ходимлари фуқароларни пахтага мажбурий жалб қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова маълум қилди.

Инспекция вакилига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан 2020 йилнинг сентябрь ойи бошлангунга қадар «Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг» услубий қўлланмаси республикадаги барча маҳалла ходимларига тарқатилган.
«Бундан кўзланган мақсад – МФЙ ходимларининг меҳнат ҳуқуқи тўғрисидаги хабардорлигини оширишдан иборат», – деди Гулруҳ Ниёзметова 21 сентябрдаги матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, инспекция вакилининг маълум қилишича, бюджет ташкилотлари ходимлари ишдан бўш вақтларида пахта теримига ихтиёрий чиқишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026