Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат инспекцияси: Бюджет ташкилоти ходими ишдан бўш вақтида пахта теримига ихтиёрий чиқиши мумкин
Пахта терими мавсумида маҳалладаги ишсиз фуқаролар ва бюджет ташкилотлари ходимлари қўшимча даромад топиш мақсадида ўз ихтиёрига кўра теримда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова маълумот берди.
Инспекторнинг айтишича, маҳалладаги ишсизлар пахта мавсумида қўшимча даромад қилиш учун фақат ўз ихтиёрига кўра пахта теримига жалб қилиниши мумкин. Бунда пахтага жалб қилинаётган маҳалланинг ишсиз фуқароларига пахтага чиқиш бўйича барча меҳнат шароитлари, яъни пахта пули, ётоқ пули, иш ҳақининг берилиш тартиби ва бошқалар ҳақида олдиндан маълумот берилиши керак.
«Ишсиз фуқаролардан ташқари, буджет ташкилотларида ишловчи ходимлар ҳам ишдан бўш вақтларида, яъни шанба ва якшанба кунлари қўшимча даромад топиш мақсадида ўз хоҳишларига кўра пахта теримида қатнашишлари мумкин», – деди Гулруҳ Ниёзметова 21 сентябрь кунги брифингда.
Мавзуга оид
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
12:49 / 10.12.2025
Ўзбекистонда пахта, ғалла ва шоли етиштиришда юқори натижалар қайд этилди
11:02 / 10.12.2025
Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик оширилади: президент қарори қабул қилинди
08:41 / 10.12.2025