Тихановская Беларусга қачон қайтиши мумкинлигини айтди
Президент сайловидан сўнг Беларусни тарк этган Светлана Тихановская ҳукумат ва мухолифат музокаралар бошлайдиган бўлса мамлакатга қайтишга тайёрлигини айтди.
"Музокаралар бошланганида, барча сиёсий маҳбусларни қўйиб юборишганида, фарзандларим билан хавфсизликда эканлигимни ҳис қилганимда Беларусни озод қилиш учун албатта қайтаман", - деди у.
Тихановская Брюсселда уни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорлик билдириш мақсадида Европада яшайдиган тарафдорлари билан учрашди.
Беларусь президентлигига собиқ номзодни қўллаб-қувватлаш учун Европарламент биноси яқинидаги Люксембург майдонида ўнлаб кишилар тўпланди.
Аввалроқ Тихановская ЕИ ташқи ишлар вазирлари ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан учрашганди.
Светлана Тихановская 9 августда бўлиб ўтган президент сайловидан сўнг хавфсизлик мақсадида Литвага ўтиб кетганди.
Мавзуга оид
13:20 / 27.11.2023
Тихановская Лукашенкога қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
11:58 / 08.11.2023
Тихановская Берлинда «Беларуснинг дўстлари» билан учрашди
11:40 / 04.05.2023
Тихановская: Протасевичга ҳукм - беларуслар учун синов
11:27 / 25.04.2023