Жаҳон | 15:09 / 21.09.2020
8088
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Россиядан келтирилган денгиз маҳсулотлари қадоғида коронавирус аниқланди

Қадоқда вируснинг мавжудлиги Чанчундаги касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказида ўтказилган текширувда яна бир марта тасдиқланган.

Фото: Anthony Kwan / Getty Images

Хитойда Россиядан импорт қилинган музлатилган кальмар қадоғида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Чанчунь шаҳрида коронавируснинг нуклеин кислотасига ўтказилган мунтазам текширув вақтида натижа мусбат чиққан.

Қадоқда вируснинг мавжудлиги Чанчундаги касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказида ўтказилган текширувда яна бир марта тасдиқланган.

Агентликнинг ёзишича, худди ўша денгиз маҳсулотларининг 10 килоси Фуюй шаҳрига жўнатилган бўлган. Ушбу кальмарларни сотиб олганлардан коронавирусга тест топшириш сўралган.

Август ойида Reuters агентлиги Эквадордан Хитойнинг Аньхой провинциясига келтирилган креветкалар қадоғида вирус зарралари аниқлангани ҳақида хабар берганди. Худди шундай ҳолат Шаньдун провинциясида ҳам қайд этилган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид