Зеленский ўз декларациясидаги хато учун президент лавозимидан кетишдан бош тортди
Украина президенти Владимир Зеленский даромадлари ҳақидаги декларацияда йўл қўйилган хато учун истеъфога кетиши талаб қилинган петицияга жавоб берди ва бу хато учун ўз лавозимидан кетмаслигини айтди.
Арзномада Зеленский сайловолди кампанияси вақтида агар қонунни бузса, президент лавозимидан кетишга ваъда бергани эслатиб ўтилган. Июлда унинг ўзи бу хатолик ҳақида маълум қилиб, қимматбаҳо қоғозлар сотиб олишдан олган даромадини декларация қилмаганини айтган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, қонун хатолик туфайли бузилган ва бу ғараз ниятда содир этилмаган. “Ушбу хато аниқланиши билан ошкора тан олинган ва тузатилган, унинг оқибатлари эса фуқаролар ва давлат манфаатларига зарар етказмаган”, деб таъкидлаб ўтган Украина президенти. Унинг айтишича, ушбу ҳодиса унинг истеъфога чиқарилишига асос бўла олмайди.
Амалга оширилган операциялар ҳақидаги маълумот декларациялар рўйхатига юборилмаган. Бу ҳақда Зеленскийнинг ўзи Коррупциянинг олдини олиш бўйича миллий агентликка маълум қилган. Агентлик ушбу ҳодиса юзасидан Зеленскийга икки маъмурий баённома топширган.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024