Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг асосий вазифалари белгиланади
Марказ бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни шу жумладан, давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва бевосита Давлат активларини бошқариш агентлигига бўйсунади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгиланишича, қарорда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга
оид нормалар мазкур марказ ташкил этилган санадан бошлаб татбиқ этилади.
Низомга кўра, Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:
Марказ марказий аппарати;
Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари.
Қуйидагилар Марказнинг бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни шу жумладан, давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш бўйича асосий вазифалари ҳисобланади:
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини ҳамда тўғри тақсимланишини таъминлаш ва назорат қилиш;
давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
давлат, муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;
Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
бўш турган объектларнинг ҳудудлар, соҳалар ва мулкчилик шакли кесимида электрон маълумотлар базасини доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган ишларни ягона ҳисобини юритади;
бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида электрон маълумотларини алмашув тизимини йўлга қўйилишини таъминлайди;
электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган объектларни таҳлилини олиб боради;
бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Агентликка киритади;
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди
ва Агентликка киритади;
бўш турган объектларни ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш бўйича чоралар кўради;
фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширилишида амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этади;
давлат мулкини ижарага бериш ишларини ташкил этади, ҳисоби ва ҳисоботини юритади;
давлат мулкини ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласида Марказнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини умумлаштиради;
Марказ ваколатига кирадиган норматив-ҳуқуқий ва методология базасини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўяди, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратади, Марказнинг кадрлар захирасини шакллантиради;
Марказ ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади;
Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширади.
Мавзуга оид
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
14:38 / 15.03.2024
Perfectum хусусийлаштирилгани маълум бўлди
11:24 / 24.02.2024
Давлат иштирокидаги корхоналар “сот ёки тушунтир” тамойили асосида камайтирилади
21:04 / 10.01.2024