Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ дунёда коронавирус тарқалиши ҳолатлари рекорд даражада қайд этилганини маълум қилди
Охирги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича касалланиш ҳолатлари сони 31,5 миллионга етган, қарийб 968 минг киши вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда COVID-19 коронавируси тарқалиши кучайгани ҳақида огоҳлантирди.
Ташкилотнинг маълумот беришича, ўтган ҳафта давомида дунё бўйича қарийб 2 млн янги ҳолатлар қайд этилган, бу аввалги ҳафтадагига нисбатан олти фоизга кўпдир.
"Гап эпидемия бошланганидан буён бир ҳафта ичида энг кўп касалланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида бормоқда", - дейилади ЖССТ томонидан.
Worldometer сайтининг маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича касалланиш ҳолатлари сони 31,5 миллионга етган, қарийб 968 минг киши вафот этган.
Энг кўп ҳолатлар АҚШ (7 млн), Ҳиндистон (5,5 млн) ва Бразилияга (4,5 млн) тўғри келади.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023