Жаҳон | 22:54 / 22.09.2020
2898
1 дақиқада ўқилади
Еврокенгаш саммити унинг раҳбари карантинга кетгани сабабли бир ҳафтага қолдирилди
Еврокенгаш раиси Шарль Мишель ўз қўриқчиларидан бири коронавирусга чалингани сабабли карантинга кетишга мажбур бўлди. Шу сабабли Еврокенгашнинг 24-25 сентябрга белгиланган саммити бир ҳафтага қолдирилди.
Мишелнинг матбуот котиби Баренд Лейтснинг таъкидлашича, Еврокенгаш раҳбари мунтазам равишда коронавирусга таҳлил топширмоқда ва унинг охирги топширган тести манфий чиққан. Мишель ўз қўриқчиларидан бирида коронавирус аниқлангач, Бельгия қоидаларига риоя қилган ҳолда карантинга чиққан.
Шу сабабли Еврокенгаш саммити ўтказилиши 1-2 октбярь кунларига кўчирилган.
Мавзуга оид
09:50 / 15.08.2024
Россия Еврокенгашнинг миллий озчиликлар ҳимояси конвенциясидаги иштирокини тўхтатди
08:15 / 28.06.2024
Еврокенгаш Евроиттифоқнинг янги раҳбарларини тасдиқлади
08:41 / 27.01.2024
Шарл Мишел Еврокенгаш раҳбари лавозимини тарк этиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди
13:34 / 08.01.2024