Еврокенгаш Евроиттифоқнинг янги раҳбарларини тасдиқлади
Европа кенгаши қарорига кўра, Урсула фон дер Ляйен, Антониу Кошта ва Кая Каллас Европа Иттифоқидаги асосий лавозимларни эгаллайди. Энди уларнинг номзодлари Европарламент томонидан тасдиқланиши керак.

Фото: Reuters
Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари 27 июн, пайшанба куни кечқурун Брюсселдаги саммитда иттифоқ асосий институтларининг янги раҳбарларига овоз берди. Овоз бериш натижасида Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раиси бўлиб қолади, Европа кенгашига Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Кошта, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматига эса Эстония бош вазири Кая Каллас раҳбарлик қилади.
Уларнинг номзодларини маъқуллаш учун кенгайтирилган малакали кўпчилик деб аталувчи вакилларнинг қўллаб-қувватлаши зарур эди. Бунга бир вақтнинг ўзида иккита шартни бажариш орқали эришилади: 27 аъзо давлатдан Европа Иттифоқи аҳолисининг камида 65 фоизини ташкил қилувчи 20 таси (72 фоиз) таклиф учун овоз бериши керак.
Украинадаги уруш, Европа Иттифоқининг мудофаа ва хавфсизлик масаласи ҳамда Яқин Шарқдаги можаро муҳокамасидан сўнг, етакчиларни танлашга оид мавзу кун тартибининг энг қуйи қисмига кўчирилгани учун интрига саммитнинг биринчи кунининг охиригача сақланиб қолди.
Бундан олдин Брюсселда Италия бош вазири Жоржа Мелони номзодларни кўрсатиш жараёнига жалб этилмаганидан норози экани маълум бўлган эди. Назарий жиҳатдан, у фон дер Ляйен, Кошта ва Калласга қарши овоз бериши мумкин эди, уларнинг номзодлари битта пакетда овозга қўйилган. Corriere della Sera маълумотига кўра, у ҳар бир номзод бўйича овоз олишни ва фақат фон дер Ляйенга овоз беришни мақсад қилган.
Кейинги босқич: Европарламентда овоз бериш
Энди бўлажак лидерлар яна бир тўсиқни енгиб ўтиши керак: янги Европа парламенти уларнинг номзодларини ва янги Европа комиссарларини тасдиқлаши керак. 720 ўринли янги парламентда 190 ўринга эга бўлган Европа Иттифоқининг энг йирик сиёсий блоки бўлган Европа халқ партияси аксарият депутатлари фон дер Ляйенни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда, аммо у бошқа партиялар ва Европарламент депутатлари ярмидан кўпи қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади.
Янги чақириқ Европа парламентининг биринчи сессияси 16-19 июл кунлари Страсбургда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
-
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Жамият | 15:07
Мавзуга оид

10:14 / 20.06.2025
Евроиттифоқ Болгарияни евроҳудудга қабул қилишни тавсия этди

11:22 / 17.06.2025
Евроиттифоқ Қрим ва Севастопол учун санкцияларни узайтирди

11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди

09:11 / 23.05.2025