Ўзбекистон | 11:42 / 23.09.2020
9600
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар масъул ходими ҳайфсан олди

Ҳайфсан олган 32 нафар масъул ходим орасида 2 нафар туман ҳокимлари ҳам бор.

Қашқадарё вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликларнинг 32 нафар масъул ходимларига ҳайфсан берилди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида ҳокимлик тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳайфсан олган 32 нафар масъул ходим орасида 2 нафар туман ҳокимлари ҳам бор.

Таҳлилларга кўра, январь ойидан буён ҳокимликка Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари орқали 145та, Виртуал қабулхона орқали 731та, сайёр қабул ва учрашувларда эса 6 798 (2019 йилда 5 776)та мурожаатлар келиб тушган.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид