Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самара областидаги 900дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси махсус поездда ватанга йўл олди
Аввалроқ россиялик блогерлардан бири Самара областидаги мигрантлар лагерининг юқоридан олинган тасвирларини эълон қилганди.
Видеодан кадр: YouTube/Евгений Щекин
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун ташкиллаштирилган махсус поезд Самара областидан 900дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини олиб йўлга тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«23 сентябрь куни Кинель темир йўл станциясидан Тошкентга поезд йўлга чиқди. Ўзбекистон Республикасининг 900дан ортиқ фуқароси ватанга йўл олди. Кинель районидаги вақтинча бўлиб туриш пунктида одамлар қолмоқда. Охирги суткада лагерга ҳеч ким келмади», - деди агентлик суҳбатдоши.
Ўзбекистонликларнинг Бутунроссия конгресси ҳудудий бўлими бошлиғи Дилфуза Собированинг сўзларига кўра, аввалги рейсдан кейин лагерда 3,6 мингдан ортиқ киши қолганди.
«Бундан ташқари, ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари Самарадаги «Курумоч» халқаро аэропортидан Тошкентга чартер рейслар амалга оширилмоқда. Ҳар бир рейсда 135 нафардан йўловчи жўнатмоқдамиз. Чартер рейсига чипта нархи 25 минг 850 рублни ташкил этади. Чипталар лагерда бўлиб турган одамлар рўйхати бўйича сотилмоқда», - деди Собирова.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни россиялик блогерлардан бири Самара областидаги мигрантлар лагерининг юқоридан олинган тасвирларини эълон қилганди. Кадрларда дарё бўйида жойлашган ва ҳеч қандай аҳоли пунктига туташ бўлмаган лагерда бир неча ўнлаб палаткалар, уларда одамлар яшаётгани акс этганди.
Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон билан чегарадаги ушбу областга тўпланиши май ойидан бошланган эди.
Мавзуга оид
14:05 / 25.10.2025
Самарада қийин аҳволга тушган она ва етти нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025