Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевадаги халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ташаббусини тўла қувватлади - Ўзбекистоннинг БМТ бўлинмасидаги доимий вакили
“Ўзбекистон жаҳон майдонида” мавзусидаги сессияда Женевадаги БМТ бўлинмасида Ўзбекистоннинг доимий вакили Улуғбек Лапасов Ўзбекистон раҳбари томонидан БМТнинг 75-сессиясида илгари сурилган таклифларга халқаро миқёсда қандай муносабат билдирилганини айтиб ўтди.
“Женева дипломатик клуби президенти Роберт Блум битта тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш таннархи бир цент бўлгани ҳолда у Женевада 1 долларга сотилаётганини таъкидлаб, бу қўпол адолатсизлик, дея баҳо беради.
Роберт Блум дунё ҳамжамиятини очиқ қоидалар асосида ўйнашга даъват этаётган Ўзбекистон раҳбарининг сиёсий иродасини юқори баҳолади. Женевадаги бошқа халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам Ўзбекистон ташаббусини тўла қувватлади”, - деди Улуғбек Лапасов.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳам президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 75-сессиясида қилган маърузаси ҳақида фикр билдирди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уч устувор йўналиши бор: тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор иқтисодий тараққиёт ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш. Давлат раҳбари шу йўналишларда миллий, минтақавий ва глобал миқёсда таклиф берди.
БМТ жамиятни давлат, бизнес ва фуқаролик жамиятига бўлади. Ўзбекистон берган таклифлар уларнинг ҳар бирини қамраб олади. Шунингдек, БМТга берилган таклифлар Ўзбекистон тасвирини халқаро миқёсда чизиб берди, - деди Акмал Саидов.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025