Ўзбекистон | 23:59 / 24.09.2020
31082
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Сўнгги бир кунда 500дан зиёд янги ҳолатлар аниқланди, шу вақтгача тузалганлар сони 50 мингдан ошди

24 сентябрь куни Ўзбекистонда 519 кишида коронавирус аниқланиб, 609 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи сўнгги уч кун давомида 600дан кам бўлмоқда.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 53 мингга яқинлашди: ҳозиргача 53 966 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 50 441 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 3 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 447 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+519)
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кейин касаллик энг кўп қайд этилган вилоят бўлган Наманганда 24 сентябрь куни янги ҳолатлар ҳақида эълон қилинмади.

  • Тошкент шаҳрида 253 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 128 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 35 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 19 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 13 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 25 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 12 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 12 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 7 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 7 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 3 ҳолат.

Тузалганлар (+609)
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 юқтириб олгани тасдиқланган беморларнинг 93 фоизи тузалиб чиққан.

  • Тошкент шаҳрида 359 нафар;
  • Тошкент вилоятида 121 нафар;
  • Наманган вилоятида 60 нафар;
  • Жиззах вилоятида 28 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар;
  • Фарғона вилоятида 7 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 6 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Ўлим ҳолатлари (+3)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун вафот этгани тасдиқланган уч нафар бемор ҳақида ҳам ҳеч қандай қўшимча маълумот бермади.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 078 нафар бемор даволанмоқда, улардан 548 нафари оғир, 469 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид