«Формула-1»га янги раҳбар тайинланди
“Формула-1” автопойгаларига эгалик қилувчи Liberty Media Corporation компанияси пойгалар раҳбари ўзгарганини эълон қилди. 2021 йилдан “Формула-1” президенти ва бош директори лавозимини Стефано Доменикали эгаллайди.
55 ёшли италиялик мутахассис америкалик Чейз Кэри ўрнини эгаллайди. Кэри “Формула-1”га 2017 йилда Liberty Media Corporation пойгаларни Берни Экклстоундан сотиб олгандан бери раҳбарлик қилиб келмоқда.
Доменикали “Формула-1”да ишлаш тажрибасига эга бўлиб, у 2008 йилдан 2014 йилгача Scuderia Ferrari жамоасига раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида италян жамоаси 2007 ва 2008 йилларда конструкторлар кубогини қўлга киритган. Доменикали 2014 йилда Audi компаниясига ишга ўтган, 2016 йилдан эса Lamborghini’га раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:13 / 21.11.2022
Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттел «Формула-1»даги фаолиятини якунлади
20:23 / 12.12.2021
Макс Ферстаппен илк бор “Формула-1” чемпионига айланди
23:06 / 28.11.2021