Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония хорижликлар учун мамлакатга киришга қўйилган чекловларни юмшатади
Япония пандемия сабабли 160га яқин мамлакат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаганди.
Япония хориж мамлакатлари фуқаролари учун мамлакатга киришга қўйилган чекловларни октябрда юмшатади. Бу ҳақда мамлакатнинг янги бош вазири Ёсихидэ Суга маълум қилди.
"Иқтисодиётни тиклаш учун халқаро қатновларни йўлга қўйиш керак", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kyodo агентлиги.
Шу билан бирга, бош вазирнинг сўзларига кўра, юмшатишлар туристларга тааллуқли эмас. Гап тиббий, таълим ва тадбиркорлик мақсадидаги ташрифлар ҳақида бормоқда.
Япония пандемия сабабли 160га яқин мамлакат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаганди. Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 80 мингдан ошган, 1,5 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:45
Япония футболининг буюк сабоғи: мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариш
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026